Венесуэла ва АҚШ алоқалари тўхтади – Мадуро

Олам 2151
image

Венесуэла ҳукумати ва АҚШ ҳукуматлари ўртасидаги алоқалар 3 май куни ҳарбий-денгиз босқинчилиги муваффақиятсиз якунланганидан сўнг, тўхтатилди. Бу ҳақда Президент Николас Мадуро маълум қилди.

Венесуэла Ички ишлар вазири Нестор Реверолнинг маълум қилишича, Ла-Гуайра штатига Колумбия жангариларининг денгиздан бостириб киришининг олди олинган. Мадуро бу ҳужумдан мақсад уни ўлдириш эканлигини маълум қилди. Ички ишлар вазирлигига кўра, жангарилар мамлакатга тезюрар кемаларда бостириб киришга уринган. Мадуронинг сўзларига кўра, денгиздаги қуролли ҳужумда ҳибсга олинганлар орасида АҚШ Президентининг шахсий қўриқчиси деб аталган икки АҚШ фуқароси ҳам бор.

“Мана шу воқеадан сўнг, барча мулоқотлар узилди. 3 майдан кейин улар тўхтатилди. Whatsapp’да ҳам, телефонда ҳам жавоб беришмаяпти, гўё соқов бўлиб қолишган. Сўровларимиз жавобсиз қолмоқда”, деди Мадуро.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×