“Вектор”нинг иккинчи вакцинаси тайёр бўлди

Олам 4649
image

Россиянинг "Вектор" маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши иккинчи вакцина клиник синовлардан олдинги барча босқичлардан ўтди. Бу ҳақда марказ Матбуот хизмати хабар берган.

"Ушбу вакцина лаборатория ҳайвонларида ўтказиладиган тадқиқот босқичидан ўтди", дейилган хабарда.

Шу билан бирга, "Вектор" вакцинани ишлаб чиқариш вақти ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини таъкидлаган. Чунки препарат ҳали барча керакли синовлардан ўтиб улгурмаган. 

Маълумот учун, шу йилнинг 11 август куни Россияда дунёдаги биринчи коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси рўйхатдан ўтказилганди.

“Вектор” марказида тайёрланган “ЭпиВакКорона” вакцинасини эса 15 октябргача рўйхатдан ўтказиш кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирусга чалинганлар 36 миллионга яқинлашмоқда. 1 миллиондан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 213
Рейтинг: 3
t
×