Вазият жиддий! “Барселона” икки нафар футболчисидан қутулмоқчи
Спорт
−
11 Декабрь 2021
4874“Барселона” қиш трансферлар вақтида ҳар қандай йўл билан ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо ва ҳимоячи Самуэль Умтитидан қутулмоқчи. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Каталония клуби футболчилар билан хайрлашиш учун ҳар қандай чора кўришга, жумладан, шартномани бузишга ҳам тайёр.
“Барселона” охирги чора сифатида футболчилар билан шартномани бузади, аммо бу вариант Коутиньо ва Умтити кетишдан бош тортсагина, амалга ошиши мумкин. Ҳатто, бош мураббий Хави футболчиларга босим ўтказади, уларни ўйин қайдномасига киритмайди ва жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишига йўл қўймайди.
Эслатиб бўтамиз, “Кўк-анорранглилар” мураккаб вазиятда қолгани сабабли клубга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатларга қарамай, охирги чора сифатида шундай қарор қабул қилади.
Маълумот учун, “Барселона” 2003/04 йилги мавсумдан бери биринчи марта UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи иштирокчилари қаторига кирмади. Ўша мавсумда жамоа Европанинг асосий клуб турнирида умуман иштирок этмаган. Ўшандан бери “Барселона” 4 марта Чемпионлар лигаси ва Суперкубоги ҳамда уч бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь