Вазирликка сарсон бўлса ҳисобми? Карантиндаги фуқаролар йўлда қолиб кетишдан хавотирда

Жамият

image

Бутун дунёга коронавирус тарқалгач, ўзи ҳам пандемияни бошидан ўтказаётган Ўзбекистон имкон даражасида хориждаги фуқароларини қайтариш ишларини олиб боряпти.

Хориждан қайтарилганлар қатъий равишда 14 кунлик карантин муддатини ўтаб, кейин поезд ва автобусларда уйига кузатиб қўйилаётганди. Бу тартиб бекор қилингани, фуқаролар уйига ўзи етиб олиши кераклиги ҳақида ҳеч қандай расмий хабар эълон қилинмади.

Аммо QALAMPIR.UZ`га Андижонда яшовчи фуқародан карантинда сақланганларни манзилига етказиб қўйиб билан боғлиқ мурожаат тушди. Унда опаси ва укаси Қозоғистондан қайтиб, Тошкентда карантинга олингани, улар шу кунларда карантиндан чиқиши айтилган. Аммо уларни Андижонга етказишда муаммо бўлиши ҳам қўшимча қилинган. Хусусан,  мурожаатда шундай дейилади:

“Мен бир нарсага тушунолмаяпман. Мени опам ва укам ҳозирги пайтда вақтинчалик карантинда (Қозоғистондан келишяпти). Эртага ёки индинга карантиндан чиқишади. Уларни Тошкент вокзалига олиб келиб қўйишар экан. Улар Андижонга келиши керак. Республика буйича поезд ва транспорт қатнови карантин сабаб тўхтатилган. Энди Республика махсус комиссиясига: шу фуқаролар қандай қилиб ўз уйларига етиб олишади, деб савол бермоқчи эдим”, деган фуқаро транспорт муаммосига эътибор қаратиб.

У йўллар ёпиқ бўлишига қарамай Тошкентдан Андижонга таксилар қатнаётганини, аммо уларда йўл кира ҳақи “отнинг калласидек” эканини айтиб, норозилигини билдирган.

Айтишларига қараганда Тошкентдан Андижонга таксилар эплаб қатнаётган экан, ҳар бир йуловчига 500 минг сўмдан. Менимча карантин пайтида 500 минг оддий фуқаро учун анча катта пул. Агар Республика бўйича транспорт ҳаракати чекланган бўлса, у таксистлар қандай қатнаяпти? Агар Андижонга таксистлар қатнаётгани ёлғон булса, карантиндан чиққан фуқаролар ўз уйларига қандай етиб олади? Махсус комиссиядагилар шу масалани ўйлашмадикан”, дея саволга тутган фуқаро.

Шу масала юзасидан Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Навруз Ашурматов билан боғландик. Ундан ҳолатга изоҳ беришини сўрадик. Вазирлик вакили ҳамон карантиндан чиқаётганларни манзилига етказиб қўйиш учун транспорт ташкил қилинаётганини маълум қилди.

“Шу вақтгача бундай бўлмаган. Бўлмаган нарсани гапириш керакмас. Шу вақтгача ҳеч ким йўлда қолиб кетмаган”, дея жавоб берди Ашурматов.

Ҳа, ҳозиргача ҳеч ким қолиб кетмагандир. Мурожаат ҳам қолиб кетганлардан эмас, қолиб кетиши мумкин бўлган фуқаролардан келган. Умид қиламизки, вазирлик фуқаролар йўлда қолиб кетганидан кейингина ҳаракатга тушмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг