Қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалардан имтиҳон олинмайди
Жамият
−
07 Февраль 2020
9766Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналарни огоҳлантириш билан чиқди.
“Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда Ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан албатта қабул қилинади.
Кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар қўйилмайди.
Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг”, дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, турли савол ва тушунмовчиликлар юзага келса бевосита Ҳудудий ишчи гуруҳларига ҳамда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-38-57;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – (71) 241-16-91.
Маълумот учун, ўқишни кўчириш бўйича аризалар 15 февралгача қабул қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь