Вазирлик Самарқанддаги талабалар саммит вақтида таътилга чиқиши масаласига аниқлик киритди

Жамият 7643
image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан ҳудуддаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга таътил берилиши ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу хабарларга муносабат билдириб, улар асоссиз эканини таъкидлади.

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар асоссиз экани ва ўша кунлари Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом этишини маълум қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 347
Рейтинг: 3
Теглар
t
×