Вазирлик карантин даврида қурилиш ишлари қандай олиб борлишини тушунтирди

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг қўшма қарори билан иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш  ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттиришга рухсат берилганди.

Аммо эндилика ҳозирги пандемия даврида қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш масаласи ўртага чиқди. Қурилиш вазирлиги Матбуот котиби Жамолиддин Қаландаров бу масалага ойдинлик киритди.

“Соҳадаги назорат тизими бир неча босқичли бўлиб, буларга техник назорат, муаллифлик назорати, ички назорат ва инспекция назорати киради.

Албатта, бу ишлар Республика махсус комиссияси тавсияларига кўра масофадан туриб амалга оширилиши, бунда видео кузатув, ахборот алмашувининг электрон тизими, кунлик фото ва видео ҳисоботлардан кенг фойдаланилади. Ушбу ҳисоботлар “вахта” услубида ишлайдиган пудрат ташкилотларнинг ички назорат ходимлари томонидан тайёрлаб борилади.

Қурилиш объектига тўғридан-тўғри чиқиш ҳолатларида ходимлар ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланиши учун тегишли ташкилотлар томонидан чоралар кўрилган”, деди вазирлик вакили.

У шунингдек, ҳозирда барча ишлаб чиқарувчиларга интернетда ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали харидорлар билан алоқалар ўрнатиш ва маҳсулотларни махсус дезинфекция қилинган автомобилларда қурилиш жойига етказиб бериш бўйича ҳам вазифалар юкланганини айтиб ўтди.

Жамолиддин Қаландаров Карантин вақтида лойиҳа-смета хужжатларини экспертиза қилиш тартиби ҳақида ҳам маълумот берди.

“Республика миқиёсида махсус гуруҳ тузилган бўлиб, лойиҳаларнинг 90 фоиз электрон шаклда қабул қилиниши йўлга қўйилди. Аслида бу тизим жорий йилнинг август ойида ишга тушиши белгиланган эди, лекин бугунги карантин даврида ишларнинг узлуксиз давом этишини таъминлаш ва буюрмачиларга қулайлик яратиш мақсадида вақтлироқ ишга туширилди.

Бунда, бу тизим орқали инсон фактори олдини олинган, яъни"буюрмачи" ва экспертиза вакили бир-бирини кўрмайди”, деди Жамолиддин Қаландаров.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг қўшма қарори жорий йилнинг 14 апрель куни қабул қилинганди. Қарор билан карантин вақтидаги янги чора-тадбирлар белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш карантин

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг