Вазирлик 25 октябрдан талабалар таътилга чиқиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Жамият

image

Кеча, 24 октябрь куни ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасалари талабалари 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдириб, у ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати ушбу хабар ҳеч қандай асосга эмаслигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини факе (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақиради”, дейилади хабарда.

Вазирлик фуқаро ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини, ёлғон хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6 моддасига (“Ёлғон ахборот тарқатиш”) кўра жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба

Баҳолаганлар

952

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг