Вазирлар Маҳкамасида янги лавозимлар жорий этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Қуйидаги лавозимлар киритилди:

•    Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
•    Бош вазир маслаҳатчиси – IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи;
•    Бош вазир маслаҳатчиси – Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилди:

•    Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
•    Бош вазирнинг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
•    Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
•    Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти.

Шунингдек, қарор билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ташкил этилди. 

Қарор билан Бош вазирга бир қатор янги вазифалар юкланди. 

Бош вазир (Абдулла Арипов), жумладан, IT-технологиялар, “электрон ҳукумат”ни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар, илм-фан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни ривожлантиришни таъминлаш фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Беҳзод Мусаев тайинланди. У бунгача Давлат солиқ қўмитасининг раиси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг