Вазирлар Маҳкамасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият 12279
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси таркибида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ҳукумат порталида хабар қилинди.

Унга кўра, Бекзод Бахтиёрович Акрамов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда бюджет, солиқ ва божхона сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари шуъбаси мудири этиб;

Зафар Райимович Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири этиб;

Учқун Абдивоҳидович Маҳмудов эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг Атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири этиб тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 328
Рейтинг: 3
t
×