Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири лавозимидан озод қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Ваззирлар Маҳкамаси  котибият мудири Баҳодиржон Очилбоевич Онорбоев лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинган.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Баҳодиржон Очилбоевич Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг мудири лавозимидан озод қилинди”, дейилади хабарда.

Мазкур қарорга биноан, Баҳодиржон Онорбоевнинг аввалги лавозими бўйича тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг