Вазир ўринбосари Термиз ҳокими бўлди
Жамият
−
21 Сентябрь 2022
12956Термиз шаҳри ҳокими лавозимига Ўктам Исмоилович Тўраев тайинланди.
Ўктам Тўраев бугунгача Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди. У бу лавозимга 2021 йил май ойида тайинланганди.
Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Бойсун тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан вазир ўринбосари бўлгунга қадар Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.