Вазир ўринбосари Чилонзорга ҳоким бўлди

Жамият

image

Бугун, 22 август куни Тошкентнинг Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан ишлаб келаётган Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Чилонзор тумани ҳокими бўлган. 

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан хабар қилинишича, бугун халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Чилонзор туманига янги ҳокимни тайинлашга оид масала кўриб чиқилган.

Эндиликда бугунгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари ва бошқа масъул лавозимларда ишлаб келган Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Чилонзор ҳокими вазифасини бажаради.

Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йил Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фармойиши билан Чилонзор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамолиддин Хуснуддинович Хожимановга Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилган эди. 

Қайд этиш керакки, Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ҳудуддаги дарахткушликдан кейин ишдан олинганди. У билан бирга туман прокурори И.Бозоров ҳам ишдан бўшатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг