Вазир Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси бўлди

Спорт

image

Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг 2024 йил якунлари, 2025 йилги режаларга бағишланган ҳисобот-сайлов йиғилишида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бунгача 2012 йилдан бери ташкилот раҳбарлигида  2024 йил ёзда соғлиги туфайли қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимидан озод этилган Ботир Зокиров ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Шерзод Ҳидоятов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тугатган. 1998 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида маслаҳатчи, 2009 йилдан 2018 йилгача кўплаб завод ва компанияларда турли лавозимларда ишлаган. 2018 йил 31 августда Ўзбекистон қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.  2021 йил 14 январда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шерзод Ҳидоятовни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинлаганди. Президентнинг 2022 йил 30 декабрдаги қарори билан эса Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

2024 йил 17 июль куни ҳукуматнинг биринчи ярим йил якунларига бағишланган йиғилишида 60 ёшли Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ботир Зокиров соғлиғи туфайли лавозимидан истеъфога чиқди ва унинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 2024 йил 21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар лавозимларига маъқуллаш тўғрисидаги фармони қабул қилинди ва фармонга кўра Шерзод Саиджонович Ҳидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги  вазири лавозимига кўрсатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

оғир атлетика Ботир Зокиров Шерзод Ҳидоятов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг