Вазир мактабларда энди ортиқча текширишлар бўлмаслигини айтди

Жамият

image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирлик тизимида катта ислоҳотларни амалга оширадиган вақт етиб келганини айтиб ўтди. Ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири ўқитувчиларни педагогик фаолиятига оид бўлмаган турли тадбир ва ишларга жалб қилишни тўхтатишдан иборат. Бу ҳақда УзА маълумот тарқатди.

Вазир билдирган фикрларга кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб этиш энди таъқиқланади.

Олдинроқ, халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асос ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш таъқиқланган. Натижада 2018 йилда текширувлар сони 26 мартага, иш ҳужжатлари сони эса еттитадан учтага қисқарди.

Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан мазкур ҳужжатлар юритилиши белгиланди:

•    синф журнали;
•    йиллик тақвим-мавзуий режа;
•    кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари

Шерзод Шерматов мактабларни ортиқча текшириш, уларни таълим-тарбиядан чалғитишни танқид қилди. Вазирнинг таъкидлашича, ўтган йилда умумтаълим мактабларда 200 дан зиёд текширув бўлгани ортиқча ишдир. Вазир ҳозиргача мактабнинг эгаси кўплигини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги Шерзод Шерматов

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг