Вашингтонда отишма юз берди. Жиноятчилар тўғрисидаги маълумот учун мукофот пули эълон қилинди

Олам

image

Кеча, 4 сентябрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда отишма юз берди. Бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. 

NBC нашрининг маҳаллий полицияга таяниб ёзишича, ҳодиса оқибатида яна уч киши яраланиб, шифохонага ётқизилган. 

Маълум қилинишича, отишма Америка пойтахтининг шимоли-ғарбида содир бўлган. Номаълум шахслардан иборат қуролланган гуруҳ автомобилдан тушиб, одамларга қарата ўқ уза бошлаган. 

Қайд этилишича, жиноятчилар ҳали ушланмаган, қидирувга берилган. Уларга оид ҳар қандай маълумот учун ҳатто, 75 минг доллар миқдорида мукофот пули эълон қилинган.

Маълумот ўрнида, АҚШ кўчаларида тез-тез отишмалар бўлиб туради. Жорий йилнинг август ойида ҳам юқоридагига ўхшаш ҳолат Чикаго шаҳрида юз берган эди. Ўшанда бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ отишма Вашингтон

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг