Вашингтонда исроилликларни отиб ташлаган шахс ўлимга ҳукм қилиниши мумкин
Олам
−
23 Май
3857Вашингтондаги Исроил элчихонасининг икки ходимини отиб ўлдирган шахсга ўлим жазоси тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Вашингтондаги федерал прокуратура раҳбари вазифасини бажарувчи Жанин Пирро маълум қилди.
Пирронинг айтишича, иш “нафрат жинояти ва терроризм” сифатида текширилмоқда.
Кеча, 22 май куни Вашингтондаги федерал судда гумонланувчига қарши айбловлар қўйилди. Айбловлар рўйхатига иккита биринчи даражали қотиллик, хорижий амалдорларни ўлдириш, ўқотар қурол билан ўлдириш ва зўравонлик жиноятида ўқотар қуролдан фойдаланиш киради.
АҚШ бош прокурори Пам Бонди гумонланувчи ёлғиз ҳаракат қилган дастлабки версияни айтди.
Исроил элчихонасининг икки ходими Ярон Лишчински ва Сара Милгрим 21 май куни кечқурун Вашингтон марказидаги яҳудий музейи олдида отиб кетилди. Лишчинский ва Милгрим эр-хотин эди. Ҳужумчи, 30 ёшли Чикагода яшовчи Элиас Родригес отишма олдидан “Фаластинга озодлик” шиорини ҳайқирган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, офицерлар воқеа жойига етиб келганида, Родригес уларга:
“Мен буни Фаластин учун қилдим, Ғазо учун қилдим, қуролсизман”, деган.
Родригес ҳозирда 18 июнь куни бўлиб ўтадиган дастлабки суд мажлисигача ҳибсда сақланмоқда.
LiveБарчаси
17 Июнь