Варан бутсасини “михга илди”
Спорт
−
25 Сентябрь
2545“Реал Мадрид” клубидаги ёрқин фаолияти билан танилган франциялик футболчи Рафаэль Варан футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футбол журналисти Фабритцио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли футболчи охирги пайтларда жароҳатлардан кўп азият чеккани боис фаолиятини якунлашга қарор қилган. Вараннинг охирги клуби Италиянинг “Комо” жамоаси бўлди.
Фаолияти давомида Варан терма жамоаси билан жаҳон чемпиони, клуб миқёсида 4 марта Европа Чемпионлар лигаси, клублар ўртасида Жаҳон чемпионати, 3 марта Испания чемпионати ва UEFA Суперкубогини қўлга киритган. “Реал Мадрид”дан ташқари “Ланс” ва “Манчестер Юнайтед” клубларида тўп тепган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь