VAR аралашмаганда “Барселона” ва “Реал”нинг Ла Лигадаги очколари тенг бўларди

Спорт

image

Жорий мавсумда “Барселона” ва “Реал”нинг ўйинларига VAR (видео ассистент рефери) аралашамаганда иккала клубнинг очколари сони тенг бўларди. Бу ҳақда “Sports.ru” хабар берди.

Маълум бўлишича, VAR тизимидан фойдаланган ҳолда қабул қилинган қарорлар туфайли “Барселона” тўрт очко жамғарган. “Реал” эса вазиятларга  VAR аралашганидан сўнг беш очко йўқотди. Видеотизим ёрдамида ҳакамларнинг қарори ўзгармаганда, 25-турдан сўнг “Барселона” ва “Реал” Ла Лигада 61 очко жамғарган бўларди.

“Барселона” Ла Лиганинг 25-турида “Атлетик Билбао”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 87-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Иньяки Уильямс Каталония клуби посбони Марк-Андре тер Штеген билан яккама-якка вазиятга чиқиб, тўпни дарвозага аниқ йўллади. Аммо VAR вазиятни кўриб чиққач, “Атлетик” аъзоси Икер Муниаиннинг тўп учун курашда қўл билан ўйнагани маълум бўлди ва гол бекор қилинди. 

“Барселона” Испания чемпионатида 65 очко билан “Реал”дан 9 очко олдинда бормоқда. Жамоалар ўртасидаги тўқнашув 19 март куни Ла Лиганинг 26-тури доирасида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” VAR “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг