Ванда Нара Мауро Икарди билан муносабатларига нуқта қўйди

Спорт 2517
image

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардининг рафиқаси, модель Ванда Нара аргентиналик футболчи билан муносабатларини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда унинг яқин дугонаси Ианина Латорре оммага маълум қилган.

Гап шундаки, Мауро Икарди хотинини колумбиялик модель Чайна Суарес билан учрашмаганига ишонтирган. Миш-мишларга кўра, футболчи ёлғон гапирган. Бироқ Икарди рафиқаси Парижда бўлмаган пайтда Суарес билан учрашган. Иккисининг учрашувлари ҳақида батафсил маълумот берувчи электрон почта хабарини Чайнанинг таниши Ванда Нарага юборган.

Жорий йилнинг октябрь ойида, Нара Икардини хиёнатда айблаб, ижтимоий тармоқларда у билан биргаликда тушган барча суратларини ўчириб ташлаган эди. Бироқ вақт ўтгач, жуфтлик ярашиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Эслатиб ўтамиз, Икарди Нара билан 2014 йилда танишган. Ўшанда Ванда аргентиналик бошқа бир футболчи Макси Лопесдан воз кечиб, Мауро билан ишқий муносабатга киришган. 

Маълумот учун, Лопес Лионель Мессининг яқин дўсти ҳисобланади. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3.1
t
×