Ван И Ўзбекистонга келади
Жамият
−
18 Ноябрь 5102 1 дақиқа
Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг таклифига биноан Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И 2025 йилнинг 19-22 ноябрь кунлари ушбу уч давлатга ташриф буюриб, Ташқи ишлар вазирлари билан стратегик мулоқотлар ўтказади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 3 давлат етакчилари билан эришган умумий келишувларини амалга ошириш мақсадида Ташқи ишлар вазири Ван И ушбу мамлакатларга ташриф буюриб, мавқедошлари билан стратегик мулоқот ўтказади. Вазирлар икки томонлама муносабатлар, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.
Хитой томони фикрича, ташриф “Хитой - Марказий Осиё” иккинчи саммити якунлари ҳамда Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Тошкент, Бишкек, Душанбе ўртасидаги умумий келишувларни тўлиқ амалга ошириш имконини беради, сиёсий ўзаро ишонч ва анъанавий дўстликни мустаҳкамлашга кўмаклашади, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги юқори даражадаги ҳамкорликни чуқурлаштиради, шунингдек, “Хитой – Марказий Осиё” ҳамжамиятини барпо этишга кўпроқ ижобий ҳисса қўшади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлаганди.