Ван И Блинкендан АҚШ санкцияларини бекор қилишни талаб қилди
Олам
−
17 Февраль
6787Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Мюнхенда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Америка расмийларидан Хитойга қарши бир томонлама санкцияларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Ван И Қўшма Штатлардан Хитой корхоналари ва жисмоний шахсларига нисбатан ноқонуний бир томонлама санкцияларни бекор қилишни ҳамда ХХРнинг ривожланиш соҳасидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмасликни талаб қилди”, дейилади Хитой ТИВ сайтида эълон қилинган баёнотда.
Аниқлик киритилишича, Ван И Қўшма Штатларга муносабатларни ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш ва "ғалаба қозонган ҳамкорлик" тамойиллари асосида қуриш зарурлигига ишора қилган. Хитой дипломатининг таъкидлашича, Пекин ва Вашингтон "икки буюк давлатнинг бир-бири билан тил топишишига имкон берадиган тўғри йўлни фаол излаши керак".
“Global Times”га кўра, Америка санкциялари ХХРнинг 1,3 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан қўлланилади. Вашингтоннинг чекловлар рўйхати доимий равишда кенгайиб бормоқда. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар бир қатор Хитой товарларига оширилган божлар, ХХРга энг янги технологияларни экспорт қилиш ва Пекин билан инвестициявий ҳамкорликка чекловлар жорий этган.
LiveБарчаси