Вакцина синовлари якунланмагунча Ўзбекистон уни сотиб ололмайди – ССВ

Жамият

Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинани Ўзбекистондаги беморларда ишлатишга ҳали эрта. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Aбдусаматова шундай фикр билдирди.

“Ҳозирги кунда Президентимиз топшириқларига биноан, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини ўрганиб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳи тузилган. COVID-19 вакцинасининг клиник синовларининг барча босқичи якунланмагунича мамлакат уни сотиб ололмайди” деди Барно Aбдусаматова.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вакцина синовларининг барча босқичлари ўтганидан кейингина халқаро сертификатлаштириш амалга оширилади. У қайси давлат ёки лаборатория бўлади, бу ҳозирча номаълум. Короновирусга қарши ишлаб чиқарилган вакциналарни ҳар томонлама ўрганиб, Ўзбекистонда ишлатиш бўйича ишчи гуруҳ хулоса берса вакцинани олиб келиш, ишлатиш тартиблари ва муддатлари белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилди. Унинг синовида Президент Путиннинг қизи ҳам иштирок этди. Ушбу вакцинага 20 давлатдан 1 млрд доза учун буюртма тушган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг