Вакцина олмаган чет элликлар АҚШга киритилмаслиги мумкин
Олам
−
05 Август 2021
3374АҚШ ҳукумати эмланмаган чет элликлар учун мамлакатга киришда чекловлар қўйиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” нашри Оқ уй вакилига таяниб, хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу чора бир қатор мамлакатлардан кириш учун мавжуд чекловлар олиб ташланганидан сўнг, кучга киради. Бироқ, мазкур чекловлар барча давлатлар фуқаролари учун амал қилади.
Нашр манбасига кўра, эмланмаган чет эллик фуқароларни мамлакатга киргизмаслик режими босқичма-босқич жорий этилади. АҚШга чет элдан кириб келаётган барча фуқаролар коронавирусга қарши тўлиқ эмланган бўлишлари керак.
Хабарда таъкидланишича, ҳозирча АҚШга кириш учун қўйилган жорий чекловлар олиб ташланмайди. Бунга АҚШда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабаб бўлмоқда. Шунга қарамай, идоралараро ишчи гуруҳлар “саёҳат тикланиши учун янги тизим тайёрлаш” режасини ишлаб чиқишмоқда.
Ҳозирги вақтда АҚШ ҳукумати сўнгги икки ҳафта ичида Буюк Британия, Ирландия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Эрон, Бразилия ва Шенген ҳудудига кирувчи давлатлар ҳудудида икки ҳафтадан ортиқ бўлган фуқароларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь