Вакцина коронавирусга қарши энг яхши ҳимоя эмас – Байден
Олам
−
27 Январь 2021
3690АҚШ Президенти Жо Байден коронавирусга қарши энг яхши ҳимоя воситаси нима эканини айтди. Бироқ бу вакцина эмас.
Унинг таъкидлашича, яқин ойларда COVID-19 инфекциясига қарши асосий ҳимоячи вакцина эмас, балки тиббий ниқоб бўлади.
Сиёсатчи бу барча фуқароларни эмлаш учун кўп вақт талаб этилиши билан боғлиқлигини таъкидлаган.
Шунингдек, давлат раҳбари вакцина сотиб олишни яна 200 миллион дозага кўпайтириш бўйича режаларини маълум қилган, бу эса АҚШда эмлаш мумкин бўлган фуқаролар сонини кенгайтиради.
Маълумот ўрнида, АҚШ коронавирус юқтириш ва ундан вафот этиш ҳолати бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Мамлакатда пандемия бошидан буён 26 млн 11 минг 222 киши коронавирус юқтириб олган. 435 минг 452 нафар бемор эса вирус қурбони бўлган.