“Вагнер” Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаётганини айтди
Олам
−
26 Август
8834Бугунги кунда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ходимлари фақат Африка ва Белорусда ишламоқда, на Россия гвардиясида, на Россия Мудофаа вазирлиги сафларида, на бошқа жойларда компаниянинг бўлинмалари мавжуд эмас. Бу ҳақда ХҲК ўзининг расмий канали деб атайдиган “Разгрузка Вагнера” Telegram-каналида маълум қилди.
“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ҳозирча “махсус ҳарбий операция”да иштирок этмаяпти. Вазият ўзгарса, қўшимча эълон қилинади”, дейилади хабарда.
“Вагнер”нинг бу баёноти Украина Ташқи ишлар вазирлиги Беларусни чегара яқинида машғулотлар ниқоби остида ҳарбийлар, қурол-яроғ ва техника қураётганликда айблаб, кучларни олиб чиқишни талаб қилганидан кейин янгради.
Украина ТИВ маълумотларига кўра, Беларуснинг Гомель вилоятида ҳарбий хизматчилар сони ортиб бормоқда. Расмий Киев баёнотида айтилишича, у ерда ўтган йилдан бери асосчиси Евгений Пригожин қўзғолонидан сўнг бир қисми жойлашган “Вагнер” аскарлари ва “махсус операцияла”р кучлари тўпланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беларусь ҳарбийлари армиянинг деярли учдан бир қисмини Украина билан чегарага ўтказгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси