“Вагнер” эгаллаган ҳарбий округ штаб-квартирасида портлаш содир бўлди

Олам

image

Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасида портлаш овози эшитилди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

"Вагнерчилар у ерга тўпланган шаҳар аҳолисини ҳайдаб чиқаришни бошлади", дейилади хабарда.

Шунингдек, штаб-квартирада "тушуниб бўлмайдиган отишма" ҳақида хабар берилган.

“Ҳурматли Ростовликлар, агар сиз айни вақтда Буденновский проспектидаги штаб-квартирада ёки бошқа ўраб олинган бинолар яқинида бўлсангиз, таваккал қилмаслик ва хавфсиз жой топишингиз яхшироқдир. Энг яхшиси уйга қайтганингиз маъқул”, дея огоҳлантирган нашр.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, Президент Владимир Путин эса россияликларга мурожаат билан чиқди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.

Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ва унинг оиласи Москвадан эвакуация қилингани, Путин ҳам вертолётда Новогороднинг Валдай шаҳрига кетган бўлиши мумкинлиги айтилганди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

портлаш Вагнер ҳарбий округ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг