“Вагнер” Бахмутни эгаллаганини маълум қилди. Украина бунга нима дейди?
Олам
−
03 Апрель 2023
16418“Вагнер” ёлланма гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин кеча, 2 апрель куни тунда Бахмут қўлга олинганини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 3 апрель куни Пригожиннинг матбуот хизмати Telegram каналида эълон қилинди.
“2023 йил 2 апрель, соат 23:00. Бахмут шаҳар маъмуриятида “Владлен Татарскийга яхши хотира” ёзуви ва “Вагнер” байроғи билан Россия байроғини кўтардик. Қонуний равишда Бахмут олинди. Душман ғарбий вилоятларда тўпланган”, дейилади хабарда.
Пригожиннинг баёнотига қарамай, Украина Қуролли кучлари Бош штаби Бахмутнинг “қонуний қўлга олингани” ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган. Бош штабнинг эрталабки хабарида Бахмут, Авдеэвка ва Маринкада жанговар ҳаракатлар давом этаётганини маълум қилинган.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи ва истеъфодаги вице-маршал Шон Беллнинг айтишича, “Вагнер” томонидан эълон қилинган видео Бахмут маъмуриятидан 400 метр узоқликда жойлашган ҳудудда олинган. Россия кучлари марказий қисмда олдинга силжимоқда, аммо Украина кучлари Бахмутдаги таъминот линияларини ҳамон назорат қилмоқда.
LiveБарчаси