Узун сочли Диаманте оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

Спорт

image

Бугун, 23 декабрь куни таниқли шарҳловчи ва ринг-анонсер Девид Диаманте мотоциклдаги ҳалокатдан сўнг, оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодисада Диамантенинг умуртқаси ва қовурғалари синган, ўнг тиззаси эса жиддий шикастланган.

Беш соат давом этган операция давомида ринг-анонсерининг умуртқа поғонасига тўққизта винт, тиркама ва донор материаллари ўрнатилган.

Операциядан сўнг, Диаманте ўз фикрларини ёзиб қолдирган:

“Бу йўл қийин ва муаммоли бўлади. Мен жиддий жароҳатлар олдим, улардан тикланиш учун вақт керак бўлади. Мен яна юришни ўрганишим керак, энди эса асоратлар хавфи бор. Аммо ижобий фикрдаман ва имкон қадар тезроқ қайтаман”.

Эслатиб ўтамиз, Диаманте “Matroom boxing” компанияси ташкил этадиган бокс кечаларида бошловчилик қилади ва ўзининг ташқи кўриниши ва услуби билан ажралиб туради.

Маълумот учун, 50 ёшли шарҳловчи жорий йилнинг 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс кечасининг асосий жангларида анонсер вазифасини бажарган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Давид Диаманте Анонсер

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг