UZTELECOM юридик шахсларга хизмат кўрсатишнинг янги форматини тақдим этади

Бизнес

image

“Ўзбектелеком” AК – ўз тармоғи билан республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган Ўзбекистондаги енг йирик телекоммуникация операторларидан биридир. Замонавий технологиялар асосида қурилган телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда Компания давлат органлари, ташкилотлар ҳамда мамлакат аҳолисига телекоммуникация хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этади.

“Ўзбектелеком” AК юридик шахсларга янги рақамли комплекс хизмат кўрсатиш шаклини тақдим этади.

Биз учун мижозимизнинг вақти ҳамда ресурслари жуда қадрли бўлганлиги учун хизмат кўрсатишда мижозларга йўналтирилган ёндашув қўллаймиз.

Мижозларимиз ишчи ходимлари вақтини тежаш мақсадида “Ўзбектелеком” AК томонидан кўрсатиладиган хизматлар юзасидан мурожаатларни (тариф режани алмаштириш, қўшимча хизматларни улаш ва ҳ.к.) Компания расмий сайти орқали юбориш имконияти яратилди. Бунинг учун Компания расмий сайтининг “Бизнесга” саҳифасида “Онлайн ариза” бўлимининг “Хизмат кўрсатиш” менюсига хат ва бошқа турдаги ҳужжатларни бириктириб юбориш кифоя.

Шунингдек, Компания томонидан кўрсатиладиган хизматлар юзасидан мижозларимизни ахборот ва техник қўллаб қувватлаш учун 1155 махсус қисқа рақами хизмат кўрсатмоқда.

UZTELECOM янги тарифлардан фойдаланиб пулларни тежаш ва бизнесни ривожлантириш учун шароит яратади. “CORPORATE” тариф режалари серияси орқали симли Интернет хизматларини кўрсатиш бўйича аризалар йиғиш давом этмоқда.

Бундан ташқари симли интернет хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус индивидуал ечимлар яратиб беришга тайёрлигимизни эслатиб ўтамиз.

UZTELECOM – миллий оператор.

UZTELECOM


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UZTELECOM CORPORATE

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг