Ўзсаноатқурилишбанк ва Осиё тараққиёт банки ўртасида муҳим битим имзоланди

Бизнес

image

Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк акцияларига конвертация қилиш имконини берувчи 50 млн. АҚШ долларига тенг кредит битими имзоланди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 31 июлда имзоланган “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, томонлар ўртасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанкни рақамли трансформация қилиш ҳамда ҳамкорликда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этишга қаратилган вазифалар белгиланди.

Учрашув давомида ОТБ томонидан Ўзсаноатқурилишбанк акцияларига конвертация қилиш имконияти билан 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу келишувнинг имзоланиши банкнинг ресурс базасини диверсификация қилиш бўйича ўз олдига қўйган мақсадларига эришишга ёрдам беради ва микро, кичик ҳамда ўрта бизнес вакиллари лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. ОТБнинг Банкнинг акциядорлари қаторига потенциал кириши Банк бизнес моделининг амалга оширилаётган ўзгаришига ижобий таъсир кўрсатади, бу эса рақобатбардошлик ва инвестицион жозибадорликни сифат жиҳатидан оширишни таъминлайди.

Таъкидлаш жоизки, ОТБ молиявий ёрдамдан ташқари доимий равишда Банк мутахассисларига касбий маҳорат ва малака оширишда ёрдам беради.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made