Ўзсаноатқурилишбанк кичик бизнесни молиялаштиришни янада кенгайтиради

Бизнес

image

Ўзсаноатқурилишбанк “ICBC Standard Bank PLC” билан 100 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит линиясини жалб қилиш учун заём битимини имзолади.

Битим Ўзсаноатқурилишбанк томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларининг лойиҳаларини миллий валютада молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтириш имконини беради.
“ICBC Standard Bank PLC” кредит линияси тадбиркорлик субъектларига қисқа муддатларда замонавий асбоб-ускуналарни харид қилган ҳолда, ишлаб чиқаришга оид технологик ускуналарини янгилаб, хом ашё базасини тўлдиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

  •  Ўзбекистон иқтисодиёти тез суръатларда ўсиб бормоқда, – дейди “ICBC Standard Bank PLC”нинг Россия ва Марказий Осиёдаги глобал бозорлар департаменти раҳбари Владимир Губер. – Мамлакат молиявий бозорини ривожлантиришда биз ҳам фаол иштирок этмоқдамиз. Ўзсаноатқурилишбанк билан ҳамкорлигимиз хусусида тўхталиб, бундан мамнунлигимизни ва мазкур муносабатлар янги молиявий маҳсулотлар яратиш устида давом этажагини қайд этмоқчиман. 


Таъкидлаш жоиз, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан халқаро молия механизмларини интеграция қилиш орқали миллий валютада, шу жумладан, “ICBC Standard Bank PLC” томонидан жалб қилинган кредит линиялар унинг маҳаллий бозор, айниқса, катта имконият ва афзалликлари мавжуд бўлган кичик ва ўрта бизнес бизнес сегментидаги позициясини мустаҳкамлайди.
Маълумот учун. ICBC Хитой банк гуруҳига кирувчи "ICBC Standard Bank PLC" Шанхай ва Гонгконг фонд биржаларида листинги мавжуд бўлган дунёдаги энг йирик молиявий гуруҳлардан бири ҳисобланади. Дунёнинг 48 мамлакатида фаолият юритадиган ICBC 7 миллиондан зиёд корпоратив мижозларга ҳамда турли сотув каналлари орқали 600 миллиондан ортиқ хусусий мижозларга молиявий маҳсулот ва хизматлар тақдим этади.

Банк Ахборот хизмати
 
Реклама ҳуқуқи асосида 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзсаноатқурилишбанк

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг