ЎзПФЛ Самвел Бабаяннинг лицензиясини вақтинча қайтариб олди

Спорт

image

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаяннинг лицензияси вақтинча олиб қўйилди. Бунга унинг “Сўғдиёна”га қарши учаршувдан сўнг, мухлис билан жанжаллашгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, учрашувдан кейинги матбуот анжуманига кириб кетиш чоғида  Бабаян мухлислардан бири билан тортишиб қолган. Мураббий ўта хунук сўзларни айтиб бақирган. Буни эшитган журналистлар матбуот анжумани хонасидан ташқарига чиқишган. Шунда сўнг, Бабаян Оммавий ахборот воситалари ходимлари воқеани тасвирга олаяпти деган хавотирда, ўз шерикларидан ОАВ ходимларидан бирининг телефонини олиб қўйишни талаб қилган. Натижада, Фарҳод Умаралиев журналистлардан бирининг телефонини олиб қўйган ва ичидаги материалларни ўзбошимчалик билан ўчириб ташлаган. Қилган иши ортидан Умаралиев ҳам жазодан бенасиб қолмаган. ПФЛ томонидан унинг ID-140 рақамли аккредитация олиб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Бабаянни ОАВ вакилларидан узр сўрашга ҳам чақирган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган 18 та туридан сўнг, 35 очко жамғарган “Пахтакор” ва “Насаф” мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. 34 очкога эга “Навбаҳор” эса кучли учликка якун ясаб берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самвел Бабаян

Баҳолаганлар

446

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг