Узоқ изланишлардан сўнг саратонга қарши вакцина яратилди

Саломатлик

image

Олимлар саратонга қарши вакцинани яратди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги кашфиёт саратон ўсмаларига анъанавий таъсир ўтказувчи усул — кимётерапияга зарурат қолдирмайди. Бу ҳақда Rambler хабар бермоқда. 

Инновацион препарат меланомадан бутунлай қутулишга ёрдам беради ҳамда келгусида онкокасалликлар ривожланишига чек қўяди. Вакцина беш йил давомида яратилди. 

Экспертларга кўра, доривор модда хавфли ўсмаларга енгил таъсир ўтказади ва беморнинг кундалик турмуш тарзига халақит бермайди.

Айни вақтда вакцина самарадорлиги кемирувчилар устида ўтказилган тажрибаларда ўз тасдиғини топди.

Тадқиқотчилар яқин 5 — 10 йилда меланомадан қийналаётган одамларда клиник синов ўтказишни режалаштирмоқда. Агар синовлар ижобий якунланса, препарат сотувга чиқарилади.

Маълумот учун, сартон хасталигида инсон организмида хавфли ўсимта пайдо бўлади. Даволаш жарёни кимёвий терапеялардан иборат ҳамда жуда мураккаб жараёндир. Одатда саратон давоси йўқ касалллик сифатида тавсифланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Саратонга қарши вакцина яратилди

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг