Узоқда яшовчи абитуриентлар имтиҳонга келиши учун автобус ажратилиши мумкин

Жамият 2699
image

Ҳар йили имтиҳон ўтказиладиган кунлар таксиларнинг  нархлари оширилганини кўришимиз мумкин. Жорий йилги тест синовлари очиқ  стадионларда ўтказилиши сабабли узоқ туманлардаги абитуриентларнинг имтиҳон жараёнига келишлари учун алоҳида жамоат транспорти ажратилиши мумкин.  Бу ҳақда  Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.

“Тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан тест синови ўтказиладиган объектлардан узоқда жойлашган туманлардан абитуриентларни олиб келиш ва жойига етказиш бўйича жамоатчилик транспорти қатновларини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда”, деди Орзиқул Бобоев.

Давлат тест маркази директори айтганидек, бу йилги тест синовлари пандемия даврида ўтказилаётгани сабаби барча абитуриентларга бир марталик ниқоб ва тиббий қўлқоплар берилади. Касаллик сабаб имтиҳон кунлари карантин ҳудудида бўлган абитуриентлар тест синволарини кейинги йили топширади.

Маълумот учун, бу йилги тест синовлари ўтган йилги тестларга нисбатан осонлаштирилди. Ҳар битта абитуриент бу йил 2 та фандан имтиҳон топширади ва улар учун 2 соат вақт ажратилади. Тест синовлари 2 сменада ўтказилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 2.9
t
×