“Ўзмиллийбанк” ва “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси ўқув-семинари ташкил этди
Бизнес
−
04 Декабрь 2019
3928Жорий йилнинг 3 декабрь куни Банк-молия академияси (БФА) биносида Ўзбекистон Миллий банки ва "ВЭБ.РФ" Давлат тарққиёт корпорацияси (Россия) билан ҳамкорлигида банк-молия соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 31 октябридаги ПҚ-4503-сонли қарорига мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолия миллий банки тасарруфига ўтказилди.
Президент қарорида белгиланган вазифалардан бири – инновацион ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда хорижий шериклар билан ҳамкорликни амалга ошириш эди.
Ушбу ўқув семинарининг асосий мақсади "ВЭБ.РФ" Давлат тараққиёт корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган “Лойиҳаларни молиялаштириш фабрикаси” тушунчаси ва механизми билан танишиши ва уни ўрганишдан иборат эди.
Семинар-тренинг икки қисмда бўлиб ўтди. Маъруза қисмида лойиҳаларни молиялаштириш фабрикаси, унинг хусусиятлари, лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг роли, битимларни ва бизнес жараёнлари структураси каби тушунчаларга изоҳ берилди. Семинар-тренингнинг маъруза қисми якуни фаол мунозаларга бой савол-жавоб тарзида якунланди.
Маҳорат дарси сифатида ташкил этилган тренингнинг иккинчи қисмида аниқ мисолда лойиҳаларни тузишга ёндашувлар кўриб чиқилди. Маҳорат дарси давомида талабалар ўз фаолиятларида фойдали бўладиган жуда кўплаб янги ва долзарб маълумотларни олдилар.
Умуман олганда, "Ўзмиллийбанк" “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси билан биргаликда ўтказилган ўқув-семинари иштирокчилар учун маълумотларга бой ва фойдали бўлди ҳамда уларга Россия Федерациясида лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида кўплаб янги маълумотларни билиб олишга имкон берди.
Маҳорат дарси якунида савол-жавоблар учун вақт ажратилди.
Маълумот ўрнида, Россия давлат тараққиёт корпорацияси ВЭБ.РФ (2018 йилгача ВЭБ Миллий тараққиёт банки) – Россия Федерациясининг иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини молиялаштирадиган давлат инвестиция банкидир.
ВЭБ.РФ ривожланиш институтларининг мамлакатнинг узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш ваколатига эга.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси