“Ўзметкомбинат” ишчиси омборхонада ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
23 Апрель
7292Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти ишчиси ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 17 апрель куни содир бўлган. Соат 09:00 атрофида ИИБ навбатчилик қисмига 53 ёшли К.Ш. иш жойи яъни, "Ўзметкомбинат”га қарашли Навли прокат бўлимининг омборхонасида ўзини-ўзи осиб жонига қасд қилгани ҳақида хабар келиб тушган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, унинг ўлимига бўйин аъзолари сиртмоқ билан қисилиши оқибатида юзага келган механик асфикция сабаб бўлган.
Шаҳар кўп тармоқли поликлиникасининг 17, 21-сонли маълумотномаларига асосан эркак психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги аниқланган. Пайвандлаш устаси вазифасида ишлаган марҳум оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси бўлган.
Ҳолат юзасидан вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳузуридаги Давлат меҳнат назорат инспекциясига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича талабнома юборилган. Ҳодиса жойига шаҳар прокурори, шаҳар прокуратураси терговчиси ва бошқа тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқишган.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни Наманган вилоятидаги шифохонада эркак ўзини осиб, вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь