Ўзимизнинг Норбоева: Сенат раиси рўзғор қилаётиб, QALAMPIR объективига тушди (фото)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқлар ва турли сайтлардаги видеоларда дунё давлатларининг раҳбарлари ва юқори мартабали амалдорлари дўконда рўзғор қилиб юрганини кўп кўрганмиз. Табиийки, Ўзбекистонда ҳам юқори лавозим эгаси шундай дўкон айланармикан деган ҳаёл ўтган. Ҳа, Ўзбекистонда ҳам юқори мартабали амалдорлар дўкон айланади.

QALAMPIR.UZ мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева “Korzinka.uz” дўконида рўзғор қилаётганининг гувоҳи бўлди. Афтидан, Норбоева рўзғор ишларига анча таржрибали. Негаки, у харидни амалга ошираётганда дисконт картадан ҳам фойдаланган.

Бугунгача кўпчиликка таниш бўлган Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған каби давлат раҳбарлари бозор қилаётганига кўпчилик гувоҳ бўлган. Уларнинг бозор қилиши акс этган видео ва суратлар ҳам тарқалган. Россия Президенти Владимир Путин ҳам бозор қилиб, дўкон айланиб туради. Аммо унинг ташрифини кутилмаган деб бўлмайди ва одатда сценарий асосида бўлади.

Россия Федерациялар Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ҳам дўкон ва умумий овқатланиш жойларида бўлади. Аммо у одатда иш доирасида, масалан, нарх-наво ва сифатни ўрганиш мақсадида келади.

Ўзбекистонда лавозими бўйича иккинчи одамнинг бозор қилиши амалдорларнинг халқ ҳаётига яқинлашаётганини кўрсатади. Бу эса карантин вақтида нарх-навонинг реал ҳолатини билишда самарали усуллардан бири.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

1040

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг