Ўзи ва болаларини каналга ташламоқчи бўлган аёл воқеа тафсилотларини гапириб берди
Жамият
−
17 Декабрь 2020
42906Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида она ўзи ва икки нафар ёш боласини каналга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий маълумот берди. Унга кўра, Бекобод тумани ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ёқутхон Мўминова аёлнинг уйида бўлиб воқеани ўрганган.
Видеодаги аёл А.Р. ва унинг фарзандлари Бекобод тумани "Туркман" МФЙда доимий яшаб келади. Бу ҳолат 2020 йил 15 декабрь куни содир бўлган.
“Дастлабки суҳбатлардан маълум бўлишича, аёл Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтган.
Онанинг сўзларига қараганда, у ва болалари Тошкент вилояти Бекобод туманидан Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри "Фарҳод" МФЙ га ўтадиган "Дўстлик" каналидан ўтиб бўлгач, Ширин шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб, видеога олинган.
Аёл алам устида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимларига кескин гапиргани, аммо, ҳеч қачон ўз фарзандларини сувга ташлаш нияти бўлмаганини, ўғлининг бош кийими эса бехосдан сувга тушиб кетганини айтмоқда”, деган Ёқутхон Мўминова.
Қайд этилишича, мазкур оила шу пайтгача тинч-тотув яшаб келган, оилада муқаддам нотинчлик кузатилмаган.
Айни пайтда ҳолат вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганилмоқда.
Шунингдек, Васийлик ва ҳомийлик органи вакиллари келиб, болаларнинг келгуси тақдири бўйича тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь