Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Бу қизиқ

image

Тошкент ва Наманган вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йил 15-18 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилояти – Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг