Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
29 Ноябрь
117848Жорий йилнинг 29 ноябрь - 2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, 29 ноябрдан 1 декабрга қадар республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь - 1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1-2 декабрга келиб, 3 даража совуқ 2 даража илиқни, кундуз кунлари 3-8 даража илиқни, шимолда кечалари 3-8 даража совуқни, кундуз кунлари 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь - 1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.