Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
15 Март 2023
33658Ўзбекистоннинг 2 вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16-23 март кунлари ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилоятининг Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
- Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейди Ўзгидромет бош директори Ҳабибуллаев.