Ўзгидромет сел-сув тошқини хавфидан огоҳлантирди
Бу қизиқ
−
21 Ноябрь 2023
12988Жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
21 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 22 ноябрда республиканинг катта қисмида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади.
22 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
22-23 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 22-25 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 3-6 даражагача пасаяди, шимолда -1/-3 даража совуқ бўлиши мумкин.
22-23 ноябрда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли мавжуд.
LiveБарчаси