Ўзгидромет об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот билан чиқди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download
Энергетика вазирлиги аҳолидан “свет”ни тежаб ишлатишни сўради north_east

Энергетика вазирлиги аҳолидан “свет”ни тежаб ишлатишни сўради

Жорий йилнинг 18-24 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида музли сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин. 

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, бу ҳодиса, хусусан, Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида юз бериши кутилмоқда.

Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 47 даржагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу мамлакат ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

3494

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг