Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида 24-26 апрель кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 24 апрелда кечаси 15-20 даража, кундузи 26-31 даража, 25-26 апрелда кечаси 13-18 даража, кундузи 24-29 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 24-25 апрелда 15-20 даража, 26 апрелда 12-17 даража, кундузи 24 апрелда 27-32 даража, 25-26 апрелда 24-29 даража бўлади. 

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража; 25 апрелда кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража; 26 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 24-25 апрелда 27-32 даража, 26 апрелда 25-30 даража бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 25-26 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража; 25 апрелда кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража; 26 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади. 

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг