Ўзгидромет директори шошилинч огоҳлантирди
Жамият
−
26 Июль 2023 72765 1 дақиқа
Ўзгидромет директори Шерзод Ҳабибуллаев Республиканинг 7 та вилоятида сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, 27-30 июль кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Унга кўра, қуйидаги ҳудудларда эҳтиёт чораларини кўриш сўралади:
• Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
• Сурхондарё вилояти – Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
• Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
• Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
• Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
• Фарғона вилояти – Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудудида;
• Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейди Шерзод Ҳабибуллаев.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь