Ўзгидромет декабрда об-ҳаво қандай бўлишини очиқлади
Бу қизиқ
−
29 Ноябрь 2023
25864Гидрометеорология хизмати агентлиги йилнинг сўнгги, қишнинг эса биринчи ойи – декабрда Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, келгуси ой учун об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, декабрь ойи совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача пасайиши ҳолатлари кузатилади. Декабрь ойи учун бу нормал ҳолат.
Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати 15-18 даражагача, жанубда 20-22 даражагача кўтарилади.
“Декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди”, дейилади агентлик хабарида.
Кейинчалик, декабрь ойининг охиригача, Ўзгидромет прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати кечаси 5-8 даража илиқдан 3-6 даража совуққгача, кундузи 15-18 даража илиқдан 2-5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь