Ўзгидромет чилла қачондан қачонгача давом этишини маълум қилди
Жамият
−
24 Июнь 2022
71447Ўзбекистонда жорий йилги чилла даври эртага, 25 июндан бошланиб, 3 августгача давом этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Чилла — Ўзбекистон иқлимининг ажралмас қисми деб ҳисобланади. Ёзда қизиган чўллар устида юқори ҳароратли ва намлиги кам бўлган тропик ҳаво массалари шаклланади, бу ёзнинг ўрталарида булутли, қуруқ ва иссиқ об-ҳавони белгилайди.
Одатда, ҳароратнинг энг юқори қийматлари аслида “чилла” даврига тўғри келади. Шундай қилиб, бу йил ҳам чилла нинг бошланиши жорий йилнинг биринчи иссиқ тўлқинларига тўғри келди.
25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июнь ойида ҳаво ҳарорати баъзи жойларда 44-46 даражагача, Қизилқум чўлида 47 даражагача, республиканинг энг жанубида 48-49 даражагача кўтарилган.
Ўзбекистон аҳолисида қадимдан жазирама иссиқда ўзини тутиш маданияти шаклланган. Аммо ёзнинг иссиқ кунларида хатти-ҳаракатларнинг баъзи асосий қоидалари ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз.
• қуёшда узоқ вақт қолмасликка ҳаракат қилинг, айниқса куннинг ўртасида. Агар бу иложи бўлмаса, танани ва бошни тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.
• кўп суюқлик ичинг, музлаткичдан музли ичимликлар эмас, балки илиқ сув ёки энг яхшиси кўк чой ичинг.
• кўпроқ мева, сабзавотларни истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Совутиш мосламалари билан жиҳозланмаган дўконлардан маҳсулотларни харид қилманг - улар қуёшда қанча вақт бўлганини билмайсиз-ку.
• кондиционерли хонада бўлганингизда, тўғридан-тўғри совуқ ҳаво оқими тагида ўтирманг ва кондиционерни 18 даражадан паст бўлмаган ҳароратга “дастурланг”.
• юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дори-дармонларни қабул қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15