Ўзгидромет аҳолига шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
07 Февраль 2023
118915Жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати марказининг фуқароларга шошилинч огоҳлантиришида айтилган.
Шунингдек, жорий йил 8-13 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
• Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
• Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
• Наманган вилояти: Поп туманида;
• Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
“Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь