Ўзгидромет аҳолига шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
07 Февраль 2023
118977Жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати марказининг фуқароларга шошилинч огоҳлантиришида айтилган.
Шунингдек, жорий йил 8-13 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
• Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
• Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
• Наманган вилояти: Поп туманида;
• Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
“Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси